Бокуда Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаларининг мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Thu, 20 Oct 2022 11:12:27 GMT )
октябр 20, 2022 16:12 Asia/Tashkent
  • Бокуда Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Бокуда Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегациянинг Бокуга сафарида Озарбайжон республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов билан учрашув бўлибўтди.

Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлари учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси имзоланди.

Учрашувда қайд этилишича, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.