Владимир Норов ва Пан Ги Мун Оролбўйида амалага ошириладиган лойиҳаларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси Раиси Пан Ги Мун учрашиб мулоқот қилдилар.
Эслаиб ўтамиз, Сеул шаҳрида “Марказий Осиё ва Корея Республикаси” 15 ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда.
Владимир Норов ва Пан Ги Мун иштирокидаги учрашувда Ўзбекистон ва Яшил ўсиш глобал институти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Пан Ги Мун Марказий Осиёнинг экологик муаммоларидан яхши хабардор экани, Оролбўйида бир неча бор бўлгани ва у ерда Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида шахсан билишини таъкидлади.
Қайд этилишича, шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган.
У ерда иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” технологиялар ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, саноатни декарбонизация (углерод нейтраллигини таъминлаш) қилиш соҳасида халқаро йўналишда энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, жумладан Корея тажрибасига асосланган ҳамкорлик олиб борилмоқда.