Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Сеулда Корея Республикаси бош вазири билан учрашди
(last modified Fri, 27 Nov 2020 08:14:14 GMT )
ноябр 27, 2020 13:14 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Сеулда Корея Республикаси ТИВ раҳбарои ва  бош вазири билан учрашди
    Абдулазиз Комилов Сеулда Корея Республикаси ТИВ раҳбарои ва бош вазири билан учрашди

26 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Сеул шаҳрига келган Марказий Осиё давлатлари делегациялари раҳбарлари таркибида Корея Республикаси бош вазири Чон Се Гюн билан учрашганини Кун сайти хабар қилган.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ТИВ раҳбари икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстлик ва ишончга асосланган муносабатлар «алоҳида стратегик шериклик» характерига эга давлатлараро ҳамкорликнинг асоси ҳисобланишини қайд этган деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуо хизмати..

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг фаоллашгани таъкидланди. Ўзбекистонда ташкил этилган қўшма корхоналар сони сўнгги йилларда икки бараварга ошди.

Фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиётни рақамлаштириш ва «яшил» технологияларни жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика жабҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Коронавирус инфекцияси ва бошқа замонавий эпидемиологик таҳдидларга қарши курашиш учун мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтаимз кеча шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форумидаги иштироки доирасида Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва билан учрашди.