Эроннинг билимга асосланган компаниялари ютуқлари Тошкентда намойиш этилди
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва электротехника саноатининг 11-халқаро кўргазмаси Эроннинг билимга асосланган компаниялари фаол иштирок этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон пойтхати Тошкент шаҳрида 11 маротаба ўтказилаётган халқаро қурилиш ва электротехника кўргазмасида дунёнинг 130 давлати қурилиш ва электротехника саноати сўнги ютуқларини намойш этди.
Ўзбекистон пойтахтидаги кўргазмада Эрон Ислом республикаси, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Хитой ва Ўзбекистон компаниялари фаол иштирок этди.
Эрон Ислом Республикасининг қурилиши ва электр энергетикаси соҳасидаги 19 та билимга асосланган компанияси Тошкентдаги 11-халқаро қурилиш ва электротехника кўргазмасида ўз технологиялари энг сўнгги имкониятларини намойиш этди.
Автоматик эшиклар, аққли қурилиш ускуналари, оҳак, ақлли сув ҳисоблагичлари ва иситиш мосламалари Тошкент кўргазмасида Эроннинг билимга асосланган компаниялариниг энг сўнгги маҳсулотлари сифатида оммавий намойш этилди ва Ўзбекистон ва бошқа иштирокчи давлатлари иқтисодий операторлари томонидан яхши кутиб олинди.
Жорий йилнинг 26-28- октябр кунлари бу мамлакат пойтахтида 3 кун давомида Ўзбекистон қурилиш ва электротехника саноати кўргазмаси бўлиб ўтди.