Ўзбекистон иштирокида Тожикистонда кетма-кет иккинчи йил заъфарон етиштирилмоқда
Тожикистоннинг айрим ҳудудларида Ўзбекистон фермерлари иштирокида кетма-кет иккинчи йил етиштирилаётган заъфарон жорий йилда жаҳон бозорига чиқди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон иштирокида Тожикистонда кетма-кет иккинчи йил етиштирилаётган заъфарон жорий йилда жаҳон бозорларига чиқди.
Тожикистонда ўзбекистонлик фермерлар билан ҳамкорликда иккинчи йилдан бери заъфарон етиштириш ғоясини амалга ошираётган Avas Group директорлар кенгаши раиси Азим Ҳакимов заъфарон етиштирилаётган майдонларни 1000 гектарга етказишни мўлжаллаяпмиз деб таъкидлади.
Ў сўзларининг бошқа қисмида жаҳон бозоларининг Тожикистондан заъфарон сотиб олишга тайёрлигига тўхталиб, ўтган йили ўзбекистонлик ҳамкорлари билан заъфарон етиштиришга қўшма сармоя киритиш бўйича шартномо имзоланган эди.
Заъфарон энг қиммат зираворларидан бири бўлиб унинг нархи бир килограмм учун 6 минг долларга етади.
Ҳозирга вақтда Эрон мамлакат заъфарон ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг муҳим давлат сифатида бу ўсимликнинг жаҳон бозорининг қарйиб 90 фоизига эгалик қилади.