Ўзбекистон ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази: сенат сайтини ўсмирлар эмас, бошқа фуқаро бузиб кирган
Ўзбекистон ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази сенат сайтини ўсмирлар эмас, бошқа фуқаро бузиб кирган
Ўзбекистон ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази мамлакат сенатига уюштирилган киберҳужумда аслида наманганлик фуқаронинг қўли борлигини маълум қилди.
киберҳужумни уюштирган шахс 3 ноябрь куни аниқланган.
“Мен Наманган вилоятининг Норин туманида туғилганман. Бу ҳужумни 2 ноябрь куни тахминан соат 11:00 ларда бажардим. Шунчаки сайтнинг заифлигини кўрсатиб қўймоқчи эдим. 28 октабрь куни веб-сайтнинг эгаларига бу ҳақида репорт [огоҳлантириш] йўллаган, лекин жавоб келмади. Шу сабаб бу ишни амалга оширгим келди”, — дейди фуқаро.
У телевидение орқали ўзини “Marsh Golden” гуруҳининг бошлиғи деб таништирган боланинг аслида бу ишга умуман алоқаси бўлмаганини, бу гуруҳ эгаси ҳам, асосчиси ҳам ўзи эканини таъкидлаган.
“Бу интервьюдаги ҳамма айтилган гаплар ёлғон. “MarshGolden”ни мен яратганман. телеграм канал ҳам менга тегишли, унинг админи ҳам менман”, - деди фуқаро.
Наманганлик фуқаронинг сўзларига кўра, у бу ишларнинг ноқонуний эканини билмаган.
“Мен буни ноқонуний эканини билмагандим.Соҳа ходимлари уйимизга келиб, буни тушунтиришди. Қилган ишимдан пушаймонман”, - дея афсус билдирди хакер.