март 16, 2024 11:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Нью-Йоркда Антонио Гуттереш билан учрашди
    Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Нью-Йоркда Антонио Гуттереш билан учрашди

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот қиллди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Танзила Нарбаева ва Гуттереш мулоқоти давомида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва давлатлар ўртасидаги сўнгги йилларда тўпланган ижобий шериклик тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Сенати раиси ва БМТ Бош котиби суҳбат давомида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш билан боғлиқ, жумладан, гендер тенглигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Антонио Гутерриш Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ижобий ҳолатида Ўзбекистоннинг муҳим ролига алоҳида тўхталиб ўтди. “Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиё бугун аҳил-иноқ яшамоқда, мамлакатлар барча соҳаларда жадал ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа аёллари ҳам фаолияти ишончли қўлларда бўлган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг ноёб мулоқоти доирасида бирлаша олди”.

Шунингдек Ўзбекистон ташаббусларини халқаро майдонда илгари суриш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни қўллаб-қувватлашда БМТ билан конструктив ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Ёрлиқ