апрел 24, 2024 15:30 Asia/Tashkent
  • Танзила Норбоева ва Девид Камероннинг учрашуви бўлиб ўтди
    Танзила Норбоева ва Девид Камероннинг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентга келган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг қабулида бўлди.

Кун сайтининг хабар қилишича, “Ўзбекистон ва  Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди”, – деб келтирилган Ўзбекистон  Сенат матбуот хизмати хабарида.

суҳбат давомида яшил иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, таълим ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида қайд этилган. Олий таълимда замонавий соҳалар бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, инглиз тилида ўқитиладиган таълим дастурларини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

“Дэвид Кэмерон Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш, гендер тенгликка эришиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш борасида ижобий ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Девид Кемерон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Британия дипломатияси раҳбари аввалроқ бундан олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашганди.

Ёрлиқ