Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари ўртасидаги учрашувда Афғонистон мавзуси муҳокама қилинди
(last modified Mon, 07 Nov 2022 10:33:33 GMT )
ноябр 07, 2022 15:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари ўртасидаги учрашувда Афғонистон мавзуси муҳокама қилинди
    Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари ўртасидаги учрашувда Афғонистон мавзуси муҳокама қилинди

Ўзбекистон делегацияси ва АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Вашингтондаги вазиятни тартибга солиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус ваикли Томас Вест Ўзбекистон  адлия вазири Русланбек Давлатов ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Фурқат Сиддиқовлар бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашувида Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни ҳал қилишда асосий ролга эга бўлишини таъкидлаб, АҚШ қўшинлари Афғонистонда олиб чиқилгач Ўзбекистон биринчи марта барча манфаатдор томонларни ва унда иштирок этаётган давлатларни бир стол атрофида тўплай олди деб айтди.

Афғонистонда  20 йиллик ишғолдан сўнг, мамлакатнинг иқтисодий ва соғлиқни сақлаш инфратузилмасини вайрон қилиб сон-саноқсиз жиноятларни содир этган  АҚШ террорчи аскарлари  2021-йил август ойи охирида Афғонисоннни тарк этишди.

Ўзбекистон делегацияси  АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Эрик Грин билан ҳам учрашди. Шунингдек Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизими самардорлигини ошириш шароитда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунларни либераллашириш жараёни, ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотларни илгари суриш чора -тадбирлари кўриб чиқилди .

Ўзбекистон делегацияси АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лоу билан ҳам учрашди.