ноябр 08, 2022 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти бош котибини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 7 ноябр куни Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди.

Мирзиёев ва Пололикашвили учрашуви кун тартибидан Ўзбексистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли ихтисослашган ҳукуматлараро тузилмаси ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон  республикаси1993 йилдан буён UNWTO аъзо. Ўтган даврда тармоқнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш ва Ўзбекистоннинг туризм брендини халқаро миқёсда илгари суришга қаратилган муҳим ташаббус ва қўшма дастурлар амалга оширилди. Ўзбекистонда Ташкилотнинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритмоқда.

Кейинги йилларда шериклик сезиларли даражада фаоллашди. Бугунги кунда 2023 йилда Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.

 Зураб Пололикашвили Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, ташқи ва ички туризм кўрсаткичларининг сифатли ўсишига хизмат қиладиган ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотлар натижаларини юксак баҳолади.

Ўзбекистон билан UNWTO ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш, унга Ўзбекистоннинг туризм брендини илгари суриш, самарали ахборот кампанияларини ўтказиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларини киритишга келишиб олинди.

Ёрлиқ