Франциянинг Лувр музейида Ўзбекистонинг 168 та тарихий маданиий асралари намойрш этилади
(last modified Wed, 09 Nov 2022 08:33:53 GMT )
ноябр 09, 2022 13:33 Asia/Tashkent
  • Франциянинг Лувр музейида Ўзбекистоннинг 168 та тарихий маданиий асралари намойрш этилади
    Франциянинг Лувр музейида Ўзбекистоннинг 168 та тарихий маданиий асралари намойрш этилади

Франциянинг Лувр музейидаги кўргазмага дунёдаги энг қадимий Қуръонлардан бири - VIII асрда ёзилган Катта Лонгар Қуръони қўйилади

Бу қадимий Қуръон «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» деб номланган кўргазма доирасида Луврда илк бор намойиш этилади.

Лувр музейидаги кўргазма 24 ноябридан келаси йилнинг 6 мартигача очиқ бўлади. Бу ерда девор расмлари, саройларнинг ўйилган қисмлари, декоратив санъат ва ҳунармандчилик каби турли артефактлар жойлаштирилган.

Жами 168 та музей экспонати: Ўзбекистоннинг 13 та музейидан 137 та буюм эрамиздан аввалги V–VI асрларни, яъни Темурийлар давригача бўлган даврни қамраб олади. Шунингдек, дунёнинг етакчи музейларига тегишли 31 та буюм намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда VIII асрга оид Қуръон китобини қайта тиклаш ишлари якунланиб, реставрациядан сўнг оммага тақдим этилган эди. Илмий изланишларга кўра, Қуръон китоби Ўзбекистон Қашқадарё вилояти, Қамашин тумани, Лангар ота масжидида узоқ вақтдан бери сақланган. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳага Франциянинг машҳур Лувр музейи мутахассислари сафарбар этилган.

Ёрлиқ