август 09, 2018 16:14 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 10-чи кунидир.

Бундан 225 йил илгари милодий 1793 йил август ойининг 10-чисида:

Франциянинг Лувр музейи очилди. Бу музей милодий 1789 йилда вужудга келган Франция Инқилобидан олдин салтанатнинг саройларидан бири эди ва ҳунармандчилик асарлари унда сақланарди. Аммо инқилобдан кейин умумий фойдаланиш музейига айлантирилди. Саккизта турли бўлимларда  35 минг атрофида ҳунармандчилик асарларини намойишга қуйган Париждаги Лувр музейи дунёнинг энг кўп зиёрат қиладиган музейлардан саналади. Ҳунар ва санъат ушбу асарларнинг аксарияти дунёнинг турли мамлакатлари, айниқса шарқ мамлакатларидан ноқонуний равишда Лувр музейига олиб келинган. Чунончи, музейнинг исломий ҳунармадчилик бўлими 5 мингдан ортиқ қийматли ва қадимий асарларга эгадир ва ундан 2500 та асари Эронга тегишлидир.

Бундан 212 йил олдин милодий 1806 йил август ойининг 10-чисида:

Рим муқаддас императорлигининг парчаланиши натижасида Австрия Германиянинг сарзаминларидан ажралиб чиқди. Германиялик сарзаминлардан ташкил топган ушбу императорлик милодий 10 асрда вужудга келди. Пртестантлар мазҳабининг асосчиси Мартин Лутер қиёмининг замонида Рим муқаддас императорлигини ташкил этувчи маҳаллий давлатлар унинг мазҳабини қабул қилишди ва ўз алоқаларини калисо билан узишди. “30 йиллик уруш” номи билан машҳур бўлган урушлардан кейин бу императорлик шиддат билан заифланди ва охири Франция императори Напалеон Бонопартнинг босим ўтказиши билан парчаланди. Бу парчаланишнинг самараси Рим муқаддас императорлигининг энг қудратли аъзоси унвонида Австриянинг ажралиши эди. Албатта Германия милодий 1871 йилда бирлашди ва милодий 1938 йилда Австрияни Германияга қўшиб олди. Аммо иккинчи жаҳон урушида Германиянинг мағлуб бўлишидан кейин Австрия яна бир маротаба Германиядан ажралди.       

Бундан 199 йил илгари милодий 1819 йил август ойининг 10-чисида:

Американинг эркпарвар машҳур сиёсатчиси ва инқилобчиси Симон Боливарнинг испания армияси устидан ғалаб қозониши билан Калумбия мамлакати комилан ўзмустақиллигини қўлга киритди. Бу мамлакат 300 йил давомида Испаниянинг мустамлакачилиги ва ва ишғоли остида эди. Аммо 19 асрнинг охирларида халқнинг қиём қилишлари, айниқса Боливер раҳбарлигида милодий 1810 йилда амалга оширилган қиём Калумбия халқи учун истиқлолни армуғон келтирди. Бунга қарамай испаниялик мустамлакачилар ўз муқовиматларини давом эттиришди ва милодий 1819 йилда бутунлайин мағлубиятга юзмаюз бўлишди. Ва Калумбия, Эквадор, Венусуэла ва уша вақтда калумбиянинг бир қисми бўлган Панамани ўзига қамраб олган йирик Калумбия республикаси вужудга келди. Калумбия масоҳат нуқтаи назаридан Жанубий Американинг учинчи мамлакати ҳисобланади ва қадимий маданиятга эгадир. Эквадор, Бразилия, Венусеэла ва Панама мамлакатлари бу мамлакат билан қўшни мамлакатдир ва унинг шимолида Кариб денгизи ва тинч океани қарор олган.      

Бундан  уч  йил олдин ҳижрий-қамарий 1436 йил зилқаъда ойининг 27-чисида:

Масжидул-Ҳаром масжидининг шарқий қисмида юк кўтариш мосламаси қулаб тушди ва Макка шаҳрида Байтуллоҳил-Ҳаромнинг ҳожийларидан бир неча нафарларининг ҳалок бўлишлари сабабига айланди. Зилқаъда ойининг 27 чиси (милодий ҳисоб билан 2015 йил сентябрь ойининг 11-чисида, ва ҳижрий-шамсий ҳисоб билан 1394 йил шаҳривар ойининг 20-чисида) Макканинг вақти билан соат 17,10 дақиқада рўй берган бу ҳодисада Масжудул-Ҳаром ҳудудидаги юк кўтариш мосламаси қулаб тушди ва 107 нафарнинг ўлими ва 238 нафарнинг жароҳат олиш сабабига айланди. Ҳалок бўлган ҳожийларнинг аксариятлари Ҳиндустон, Покистон, Индонезия ва Эрондан эдилар. Саъудия давлати юк кўтарувчи мосламасининг қулаб тушиш сабабини тўфон ва қаттиқ шамол деб эълон қилди. Арабистон давлатининг масъулиятсизлигини намойиш этадиган ушбу ҳодиса ва уша йилнинг Қурбон ҳайити байрамида Мино фожеасининг рўй бериши Ҳажж маросимида энг аччиқ ва ачинарли фожеани вужудга келтирди.