Украинанинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон ТИВга чақирилди
Украинанинг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
Украинанинг Тошкентдаги элчисига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.
Украина давлати томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди деб хабар қилган Хабар.уз.
Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр.
Украина элчиси Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирди.