Жозеп Боррел Самарқандга келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i77466-Жозеп_Боррел_Самарқандга_келди
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел Самарқандга сафар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 17, 2022 16:04 Asia/Tashkent
  • Жозеп Боррел Самарқандга келди
    Жозеп Боррел Самарқандга келди

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел Самарқандга сафар қилди.

Европа дипломатияси раҳбари Жозеф Боррел  «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги йирик тадбирларда иштирок этади.

Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов кутиб олди.

Самарқандда «Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё» форматидаги ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви ва Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш биринчи вазирлар конференцияси ташкил этилади.