Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон мулоқот қилдилар
Франциянинг Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг учрашуви бўли ўтди.
Франция президент Эммануэль Макрон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ўз қароргоҳи — Париждаги Елисей саройида кутиб олди.
Макрон ва Мирзиёев. Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестицион шерикликни, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Қайд этилишича, икки давлат президентлари биргаликда Лувр музейи ва нуфузли Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳаларида» ҳамда «Самарқандга йўл, Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги» номли кўргазмаларининг очилиш маросимида иштирок этади.
Елисей саройида ўтган олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейида бўлдилар.
Кейин Шавкат Мирзиёев ва Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтига ташриф буюрди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Францияга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Эслатиб ўтаимз, Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 21 ноябрь куни расмий ташриф Францияга таширф бурнади. Давлат раҳбари ташрифнинг дастлабки кунида Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашди.
Иадбирда MEDEF Франция корхоналари ҳаракати бош директори Филипп Готье, Airbus, Orano, Suez, Alstom, Total Eren, EDF, Schneider Electric, Natixis каби 20 тага яқин йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этган.