декабр 18, 2023 11:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Франция ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди
    Ўзбекистон ва Франция ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди

Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 14-давраси бўлиб ўтди.

Парижга ташриф буюрган Ўзбекистон делегациясига мамлакат ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов, Франция томонига ТИВнинг Континентал Европа департаменти директори Брис Рокфей бошчилик қилди.

Дунё сайтига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва ва Франция вакиллари тадбирда олий даражада эришилган келишув битимларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар, хусусан, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва уларни амалий мазмун билан тўлдириш, парламентлараро алоқалар, ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, шунингдек, турли даражадаги бўлажак алоқалар жадвали масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Парижда бўлиб ўтган музокараларда иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга француз сармояси ва технологияларини жалб этиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Францияга экспортини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар, хусусан, таълим, маданий мерос ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Сиёсий маслаҳатлашувларнинг ўн бешинчи раундини 2024 йилда Тошкентда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Ёрлиқ