декабр 06, 2022 10:37 Asia/Tashkent
  • Теҳрон- Самарқанд-Теҳрон йўналишларида мунтазам қатновлар йўлга қўйилади
    Теҳрон- Самарқанд-Теҳрон йўналишларида мунтазам қатновлар йўлга қўйилади

 Эроннинг “Qeshm Air” авиакомпанияси Теҳронни Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари билан боғлайдиганини “Uzbekistan Airports” хабар қилган.

Хабарга кўра, жорий йил 22 декабрдан Теҳрон-Тошкент-Олмаота-Теҳрон ва Теҳрон- Самарқанд-Теҳрон йўналишларида мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.

Эрон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги парвозлар  Airbus 320 самолётларида, дастлаб ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейин талаб ортса, рейслар кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Эрон авиакомпанияси “Qeshm Air” 1993 йилда ташкил этилган. Штаб-квартираси Теҳронда. Маҳаллий ва халқаро, шунингдек, чартер йўловчи рейсларини амалга оширади.

Ёрлиқ