Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари чегара масаласини келишиб олди
(last modified Tue, 01 Nov 2016 14:30:58 GMT )
ноябр 01, 2016 19:30 Asia/Tashkent
  • Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация
    Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация

22-31 октябрь кунлари Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинган.

Кун. ўз сайтига кўра, учрашув чоғида Давлат чегара чизиғининг 49та участкаси бўйича қўшма дала текширувлари ўтказилди ва позициялар келишиб олинди.

“Учрашув 26 октябрь кунидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти руҳида бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ваколатли органлари биргаликда олиб бораётган ишларнинг муваффақиятли якунланишидан томонлар бирдек манфаатдорлигини таъкидлаган эдилар”, дейилган хабарда.

Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.

Ёрлиқ