Владимир Норов АҚШда Блинкен ўринбосари билан учрашди
(last modified Wed, 14 Dec 2022 06:13:53 GMT )
декабр 14, 2022 11:13 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов АҚШда Блинкен ўринбосари билан учрашди
    Владимир Норов АҚШда Блинкен ўринбосари билан учрашди

АҚШда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов ва АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашди.

Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари учрашуви давомида давлат котиби ёрдамчиси Лу АҚШ Ўзбекистонининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.

АҚШ  Ўзбекистонга C5+1 дипломатик форматидаги асосий иштироки учун миннатдорчилик билдирган ва муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва янада ривожланган ва хавфсиз Марказий Осиёни яратиш форматининг муҳимлигини таъкидлаган.

Икки мамлакат Делегациялар савдо ва инвестиция шериклигини мустаҳкамлаш ва ҳар икки мамлакатда ҳам ишбилармонлик фаолияти учун қулай шароитларни сақлашга қатъий қарор қилганини қайд этган. Шунингдек, томонлар оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, журналистларни ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашни муҳокама қилган.

Хабарда шунингдек, Давлат котиби ёрдамчиси Лу Ўзбекистоннинг минтақадаги тинчлик ва хавфсизликка содиқлигини таъкидлади. Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг янги савдо йўлларини яратиш ва импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашга тайёрлигини олқишлади», — келтирилган.

Ёрлиқ