декабр 15, 2022 11:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош прокуратураси: Қорақалпоғистондаги тартибсизликда жами 171 киши айбланмоқда
    Ўзбекистон Бош прокуратураси: Қорақалпоғистондаги тартибсизликда жами 171 киши айбланмоқда

Ўзбекистон Бош пркуратураси. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар содир этилгани ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича жами 171 нафар шахс айбланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳри воқеалари бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бошланганди. Бош прокуратура яна 39 кишига дахлдор иккинчи жиноят иши бўйича тергов якунланаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон Бош пркуратурасига кўра, жиноят иши доирасида дастлаб 516 нафар шахс ушланган бўлиб, шундан 5 нафарига нисбатан уй қамоғи ҳамда 166 нафарига нисбатан ЖКда кўзда тутилган жиноятлари учун қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган. Қолган ҳуқуқбузарларга нисбатан эса суд томонидан маъмурий жавобгарлик доирасида қамоқ жазоси тайинланган.

Қамоққа олинган 107 нафар айбланувчига нисбатан қўлланган эҳтиёт чоралари Мустақил комиссия, жамоатчилик сўрови ва кафиллиги ҳамда депутатлик корпусининг киритган илтимосномалари асосида ўзгартирилган. Уларнинг 10 нафарига уй қамоғи, 97 нафарига эса жамоа кафиллиги эҳтиёт чоралари қўлланган ва қамоқдан озод қилинган. Тергов давомида уй қамоғидаги яна 14 нафар айбланувчига нисбатан ҳам эҳтиёт чораси жамоа кафиллигига ўзгартирилган.

Жиноят ишининг 22 нафар шахсга оид бўлган қисми (20 нафарига қaмoқ, 1 нафарига жамоа кафиллиги вa 1 нафар уй қамоғи қўлланган) айблов хулосаси билан тамомланиб судга юборилгани , айтилмоқда.

Хабарга кўра,  “Алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунланмоқда, иш бўйича 39 нафар айбланувчи қамоқда сақланмоқда”.

Ёрлиқ