Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади
-
Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади
Ўзбекистон президенти мамлакатда вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилишини эълон қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 30-35 фоизгача қисқартириши ва “Энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келган” ни маълум қилди.
Мирзиёев шунингдек «Энди, 2023 йилдаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтмоқчиман. Биринчи йўналиш – ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қиламан.
Нима учун сўзни айнан шу йўналишдаги ислоҳотдан бошлаяпман? Олд́инлари эътибордан четда қолиб, “йўқ бўлиб кетиш” арафасида бўлган соҳаларни “оёққа турғизиш” учун, олти йил давомида янги вазирлик ва идораларни ташкил қилишга тўғри келди. Буни қилишга мажбур эдик, акс ҳолда ҳозирги ютуқларимиз бўлмас эди.
Мактабгача таълим, уй-жой коммунал, маҳаллабай ишлаш, инвестиция, давлат хизматлари, давлат-хусусий шериклик соҳаларида катта натижаларга эришдик деб таъкидлади.
У сўзларининг бошқа қисмида, Хусусий сектор ва тадбиркорликнинг ривожланиши ортга қайтмас жараёнга айланди.
«Кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади. Ўйлайманки, бундай ёндашув адолатли бўлади деб қўшимча қилди.