Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари яна чегараларни демаркация қилиш юзасидан фикр алмашдилар
Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида учрашиб, давлат чегарасининг умумий участкасини демаркация қилишни якунлаш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни муҳокама қилди.
ОАВга кўра, “2022 йилнинг 23-27 декабрь кунлари Ўш шаҳрида (Қирғизистон) Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди”.
Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегараси 1378 километр бўлиб, шундан 1170 километри ёки 85 фоизи белгилаб қўйилган.
Учрашув давомида иштирокчилар қирғиз-ўзбек чегарасини демаркация қилиш бўйича “ишни тартибга солувчи ҳуқуқий-техник ҳужжатлар” лойиҳаларини тайёрлаган.
Тадбир якунлари бўйича баённома имзоланган. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.