Ўзбекистон ва Тожикистон авиапарвозларни тиклашга жуда яқин турибди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i7915-Ўзбекистон_ва_Тожикистон_авиапарвозларни_тиклашга_жуда_яқин_турибди
Ўзбекистон ва Тожикистон авиапарвозларни тиклашга жуда яқин турибди
(last modified 2018-08-22T13:18:17+00:00 )
ноябр 03, 2016 09:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон авиапарвозларни тиклашга жуда яқин турибди

Ўзбекистон ва Тожикистон авиапарвозларни тиклашга жуда яқин турибди

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳукуматлараро лойиҳа тайёр ва айни вақтда ўзаро келишиш босқичида турибди. Sputnik Тожикистон агентлигининг хабарига кўра, бу ҳақда Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода республика парламенти қуйи палатасида қилган маърузасида маълум қилган. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, икки қўшни мамлакат ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда Тожикистондаги фуқаролик уруши бошланишида тўхтатилган эди. Томонлар бир неча марта бу масалани кун тартибига чиқарган бўлса-да, музокаралар ҳозирги босқичга қадар етиб келмаган. 

Бугунги кунда, Тожикистондан дунёнинг 22 давлатига авиапарвозлар амалга оширилади.