Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,8 млрд долларга етди
(last modified Tue, 10 Jan 2023 06:12:19 GMT )
Январ 10, 2023 11:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,8 млрд долларга етди
    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,8 млрд долларга етди

1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,8 млрд долларга етди.

Ўзбекистон олтин захиралари ўтган ойга нисбатан 2,3 млрд долларга кўпайди. Улар асосан олтин ва хорижий валютадан иборат. Декабрь ойида иккаласи ҳам кўпайган:

валюта — 1,7 млрд долларга кўпайди (умумий 11,6 млрд доллар);

олтин — 600 млн долларга кўпайди (умумий 22,46 млрд доллар).

Декабрда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой кўпайди. Мамлакат захираларида тахминан 395 тонна олтин бор ва ноябрга нисбатан 3 тоннага камайган. 

Ўзбекистон 2022 йилнинг ноябрь ойида етти ойдан сўнг илк марта олтин сотди. Мамлакатнинг олтин захиралари камайишига бу ҳолат ҳам ўз таъсирни ўтказган. Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг қимматбаҳо металл захиралари 35 тоннага кўпайган.