Январ 10, 2023 12:22 Asia/Tashkent
  • 3 йил танаффусдан кейин Ўзбекистон Хитой билан парвозларини қайта тикламоқда
    3 йил танаффусдан кейин Ўзбекистон Хитой билан парвозларини қайта тикламоқда

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парвозлар қарийб уч йил ўтиб тикланмоқда. Uzbekistan Airways биринчи рейсни 10 январ куни амалга ошириш кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент–Пекин–Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тиклайшини авиакомпания ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 10 январ куни илк парвоз амалга оширилади.

Хитойга кириш учун йўловчиларга виза ва амал қилиш муддати 48 соатдан кўп бўлмаган ПЗР-тест натижаси керак бўлади.

Uzbekistan Airways сайтидаги маълумотларга кўра, чипталар нархи 6,7 млн сўмдан бошланади. Кейинги рейс 17 январга мўлжалланган. «Газета.uz» авиакомпания матбуот хизматига асосланиб хабар  ой охирига қадар самолётлар ҳар ҳафтанинг сешанба кунида бир марта парвоз қилади, феврал ойидан рейслар сонини ҳафтасига икки мартага ошириш режалаштирилмоқда.

 Ўзбекистон ва Хитой мунтазам авиақатновларни 2020 йил февралида коронавирус пандемияси авж олиши муносабати билан тўхтатганди.

 

Ёрлиқ