Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантирмоқчи
Январ 19, 2023 11:27 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Эрон элчиси Ҳамид Найрободий билан учрашди.
Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида, икки томонлама даражадаги ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги режалаштирилган мулоқотлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистон масаласида Ўзбекистон ва Эроннинг позициялари яқинлиги қайд этилди.
Томонларнинг савдо-иқтисодий йўналишдаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга тайёрлиги тасдиқланди.
Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ёрлиқ