БМТ Афғонистонга миллиардлаб доллар ёрдам беради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий билан мулоқот қилди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасидаги бу учрашувда, олий даражада эришилган келишувларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Саидов ва Зардорий мулоқотида шунингдек минтақавий сиёсат масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.
Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
ИҲТ йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари ҳам учрашиб мулоқот қилдилар.