Бахтиёр Саидов ЭКО-Иқтисодий ҳамкорилк ташкилоти йиғилишида нутқ сўзлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидаги ўз нутқида ташкилотнинг ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича катта салоҳиятини таъкидлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ўз сўзларида, “Ташкилотимиз савдо, транспорт инфратузилмаси, саноат кооперацияси, туризмни ривожлантириш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун зарур салоҳиятга эга”, деб айтди
Саидовга кўра, ҳозирги мураккаб шароитда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамиятга эга ва бу галги учрашувда барча давлатларнинг иштирок этиши давлатларнинг бундай ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини кўрсатади.
“Глобал кескинлик ва ресурслар, инвестициялар, технологиялар ва ташқи бозорларга чиқиш учун кучайиб бораётган рақобат шароитида саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш айниқса муҳимдир. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча давлатларнинг юқори даражадаги вакиллик даражаси ушбу соҳага эътибор кучайиб бораётганидан, ташкилотимиз доирасида яқин ҳамкорлик ва унинг салоҳияти ортиб бораётганидан далолат беради”, - деди дипломат.
ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.