Январ 25, 2023 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Газпром газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади
    Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Газпром газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади

Кеча “Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Газпром раиси “Алексей Миллер ва Ўзбекистон республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқди. Учрашувда Алексей Миллер ва Жўрабек Мирзамахмудов газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади”,

Куни кеча Ўзбекистон бош вазири Энергетика вазирлиги жорий йилда, жумладан, табиий газ импорти билан боғлиқ масалаларни қайта кўриб чиқиши лозимлигини таъкидлаганди. Вазирлик бошқа муқобил ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиши, келишувларга эришиш бўйича олдиндан барча зарур тадбирларни амалга ошириши шартлиги қайд этилганди.

Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўтган йил ноябрь ойи охирида Кремлда бўлиб ўтган учрашувда Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон иштирокида “уч томонлама газ иттифоқи”ни ташкил этиш масаласини муҳокама қилган эди.

“Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ соҳасида, жумладан, газ етказиб бериш ва уни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳиятга эга”, - деганди Россия бош вазири ўринбосари Aлександр Новак.

Ёрлиқ