Қорақалпоғистон марказидаги портлаш оқибатида 5 киши вафот этди
-
Қорақалпоғистон марказидаги портлаш оқибатида 5 киши вафот этди
29 январ куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Темир жол» МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида бино конструкцияларига қисман шикаст етга
Қорақалпоғистон маркази- Нукусда газ портлаган уй вайроналари остидан яна 4 кишининг жасади топил қурбонлар сони 5 кишига етди.Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли идоралар ходимлари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришган.
30 январ куни соат 02:30 ларда ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилганди. Шунингдек, орадан 30 дақиқа ўтиб бино конструкциялари орасидан бир киши жасади топилганди.
Эрта тонгга келиб, вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасади топилиб, жами ҳалок бўлганлар 5 нафар бўлди», дейилади вазирлик хабарида.
Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.