Афғонистон ва Ўзбекистон темир йўналишини тўхтатилишининг оқибатлари
(last modified Tue, 07 Feb 2023 11:08:55 GMT )
феврал 07, 2023 16:08 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Ўзбекистон темир йўналишини тўхтатилишининг оқибатлари
    Афғонистон ва Ўзбекистон темир йўналишини тўхтатилишининг оқибатлари

Ҳайратон божхона темир йўлининг тўхтатилиши Афғонистонда нефт захираларини камайиши ва қора олтин нархининг ошиши хавотирга сабаб бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, Афғонистон шимолидаги нефт материалллари уюшмаси раиси Абдулмуъмин Зиёий Ҳайратон божхона темир йўл линиясининг тўхтатилиши ва бу минтақа нефт захираларини камайишига тўхталиб,  импорт жараёни нормал ҳолатга қайтмаса нефт маҳсулотлари айниқса суюқ газ нархи сезиларли даражада ошади деб қўшимча қилди.

Зиёий ўз сўзларида Ҳайратон божхона темир йўл линиясини имкон қадар тезроқ қайта очиш зарурлигини маълум қилди.

Айрим мутахассислар ҳамда Ҳайратон божхона темир йўлининг тўхталиши туфайли захираларининг қисқариши ва нефт нархининг ошиши хавфини ҳам тавсифлаган.

Ҳайратон божхона пунктидан нефт ва суюлтирилган газ импортчилари ва мутахассислари ҳам темир йўл линиясининг ёпилиши билан нефтни танкерда ташиш муаммолари туфайли фақат Бал вилояти эҳтиёжларини қондириш мумкин бўлди деб ҳисоблайди.