феврал 06, 2023 10:32 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Ўзбекистонни шартномани бузганликда айбламоқда-ми?
    Афғонистон Ўзбекистонни шартномани бузганликда айбламоқда-ми?

Ўзбекистон томонидан қурилган ва хизмат кўрсатиб келган Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўл бошақаруви бўйича шартомани Қозоғистоннинг Мансоур Фатиҳ компанияси ютиб олиниши сабабли Ўзбекистон Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқидан айрилгани ҳақида хабарлар тарқатилгач, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ушбу хабар ёлғонлигини маълум қилган.

Бундан ташқари Афғонистон ҳудудидаги темир йўлларга хизмат кўрсатиш (эксплуатация)да иштирок этиш учун афғонистонлик маҳаллий техник ходимларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича амалдаги шартномани узайтириш ва йўл харитасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилгани хабар қилинди.

Аммо янги келишув имзоланганига қарамасдан 1 февраль куни «Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини эълон қилди  ҳамда ушбу ҳолат юзасидан Афғонистон томонини айблади.

Афғонистон темир йўл бошқармаси расмийлари ушбу хабарлар фонида «Ўзбекистон темир йўллари»ни Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлининг техник масалалари бўйича янги келишувни бузганликда айблади. Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбари Бахт-ур-Раҳмон Шарафт сўзларига кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» билан имзоланган янги шартномага кўра, Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўл алоқасини бошқариш учун 16 нафар ўзбекистонлик жалб қилиниши керак, Бироқ Ўзбекистон томони 65 кишини иш билан таъминлашни талаб қилимоқда.

Бу ҳолат тушунарсиз вазиятни юзага келтирмоқда. Афғонистон томонидан Ҳайратон станциясида амалга оширилиши лозим бўлган техник ишлар белгиланган муддатда бажарилмагани тўғрисида ҳеч қандай тушунтириш берилмаяпти.

Лекин Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбариятининг илтимосига кўра кейинги ҳафта бошида Термиз шаҳрида темирйўл орқали юкларни ташишни ташкил этиш, Ҳайратон станциясига етказиб бериш ва олиб чиқишни ташкил этиш бўйича “Согдиана транс” билан янги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.

Ёрлиқ