март 05, 2023 12:54 Asia/Tashkent
  • Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига янги раҳбар тайинланди
    Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига янги раҳбар тайинланди

Генерал-майор Шуҳратжон Собиров Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.

Собиров 2020 йилдан буён Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, генерал-майор Шуҳратжон Собиров Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинлангунига қадар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ташкил этилганига 29 йил бўлди. Унга 2021 йилдан буён полковник Ғанижон Алимуҳаммедов раҳбарлик қилиб келаётгаан эди.

Ёрлиқ