Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
Кеча, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацетсег билан учрашганинии Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон ва Мўғулустон ТИВ раҳбарлари икки давлат президентларининг 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.