июн 25, 2024 15:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди
    Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентининг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар”, — дейилади хабарда.

Давлат ташрифи давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1.

Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;

2.

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

3.

Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

4.

Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

5.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

6.

Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

7.

Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

8.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

9.

Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

10.

Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

11.

Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

12.

Қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида баённома;

13.

Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Маросимдан олдин Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари иштирокида музокара ўтказилди. Унда қайд этилишича, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини, энг аввало, талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш ҳисобига 5-10 баробарга ошириш учун салоҳият мавжуд.

“Шу мақсадда ҳукуматларга товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш, Улан-Батор ва Тошкентда расмий савдо уйларини очиш, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш ҳамда бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилди”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, икки давлат пойтахтларида ўзаро саноат кўргазмалари ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Ёрлиқ