март 11, 2023 17:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 4 -11 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

 

  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Ўзбекистон президенти Қирғизистон бош вазирини қабул қилди

 

  • Ўзбекистон президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилади

 

  • Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар

 

 

******

Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Мирзиёев ва Путин икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Муҳокама қилининган масалалар:

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлаш;

Икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини илгари суриш;

Саноат кооперациясини кенгайтириш.

Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари минтақавий шериклик масалаларини ҳам кўриб чиқишди.

****

Кеча, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацетсег билан учрашганинии Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ва Мўғулустон ТИВ раҳбарлари икки давлат президентларининг 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

***

Ўзбекистон ва Қирғизистон

 

Кеча Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.

Учрашувда Ақилбек Жапаров давлат раҳбарига Садир Жапаровнинг самимий саломини етказди. 2023 йил январь ойида Бишкек шаҳрида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, иқтисодиёт, савдо, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Автомобилсозликда, пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш, электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фойдали қазилмалар конларини биргаликда ўзлаштириш бўйича кооперация лойиҳаларини жадал суръатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Мирзиёев ва Қирғизистон Бош вазири учрашувида, Қамбарота-1 ГЭСни биргаликда барпо этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини фаол тайёрлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. 2023 йилда парламентлар, ҳукуматлар, экспертлар, жамоатчилик ва ёшлар даражасида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш мўлжаллангани таъкидланди.

***

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

Янгиланаётган Ўзбекистон Конституцияга кўра, Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари ҳам кучайтирилиб, парламент назоратининг муҳим шакли бўлган парламент текшируви институти асосий қонунда мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Олий Мажлиснинг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда.

Ўзбекитон бош прокурори, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиш, шунингдек, монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.

Махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Мамлакат суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилмоқда.

***

Эрон ва Ўзбекистон

 

Эрон ТИВ раҳбари ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикаси 1991-йил 25-декабрда Ўзбекистоон республикаси мустақиллигини тан олди ва 1992-йл  10-май оийда икки давлат ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Теҳронга сафар қилган Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов бугун Теҳронда эронлик ҳамкасби Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашиб суҳбатлашди. Учрашувда Саидов ва Абдуллоҳиён энг муҳим халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Эроннинг 13-ҳукумати 2021-йил 3-августида ишга киришганидан буён ташқи сиёсатда мутаносимблик ишонишни, қўшнилар ва исломий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш хорижий дастурларининг устувор йўналиши эканлигини кўрсатди.

Минтақавийлик сиёсати, шарққа қараш, ШҲТ келишуви ва ЭКО Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти каби минтақавий ва минтақадан ташқари ташкилот ва муассасаларда иштироок этиш Эроннинг 13-ҳукумати томонидан олби борилаётган мамлакат ташқи сиёсатини мувозанатлаш мисолидир.

Ёрлиқ