июн 24, 2024 13:05 Asia/Tashkent
  • Мўғулистон президенти Тошкентга келди. Уни Кўксаройда Мирзиёев кутиб олди
    Мўғулистон президенти Тошкентга келди. Уни Кўксаройда Мирзиёев кутиб олди

Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлашди. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Ёрлиқ