Ўзбекистонда 6 балли зилзила содир бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i81660
Кеча Афғонистонда Тошкент вақти билан соат 21:47 да рўй берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳам сезилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 22, 2023 12:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 6 балли зилзила содир бўлди
    Ўзбекистонда 6 балли зилзила содир бўлди

Кеча Афғонистонда Тошкент вақти билан соат 21:47 да рўй берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳам сезилди.

Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, зилзила магнитудаси 6,6 балл бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 561 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 5-6 балл;

Тошкент шаҳри, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Навоий, Бухоро вилоятида 5 балл;

Хоразм вилоятида 4-5 балл;

Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл.