апрел 02, 2023 12:56 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Hasti Aryan Taamin компанияси Ўзбекистонда чой ишлаб чиқаради
    Эроннинг Hasti Aryan Taamin компанияси Ўзбекистонда чой ишлаб чиқаради

Куни кеча Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев Эроннинг Hasti Aryan Taamin компанияси директори Насер Ансорий

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари Эрон компаниясининг Ўзбекистонда чой ишлаб чиқариш бўйича сармоявий лойиҳасини муҳокама қилдилар. Улар тайёр маҳсулотларни Ўзбекистон ва ташқи бозорларда сотишни режалаштирмоқда.

Томонлар ҳужжатларни расмийлаштириш, лаборатория жиҳозларини ташкил этиш, жиҳозлар етказиб бериш ва бўлажак маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича келишиб олдилар.

Hasti Aryan Taamin чой, гуруч, шакар ва зираворлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2021 йилдан буён унинг чойи Ўзбекистонда “Famila Tea” савдо белгиси остида сотилмоқда.

 

Ёрлиқ