апрел 03, 2023 10:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон тарихида илк марта давлат қарзи 29 млрд доллардан ошди
    Ўзбекистон тарихида илк марта давлат қарзи 29 млрд доллардан ошди

Ўтган йилда Ўзбекистон давлат қарзи 2,9 млрд долларга кўпайиб, 29,2 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Ҳамда давлат қарзининг 90 фоиздан ортиқ қисми хорижий валютада жалб қилинган.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 29,2 млрд долларга тенг бўлиб бу эса  мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Давлат қарзи 2022 йил 3-чорагига нисбатан 3,1 млрд долларга кўпайган, ЯИМга нисбатан улуши ҳам 2,3 фоизга ошиб 34,1 фоиздан 36,4 фоизга етган. Таққослаш учун, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи 26,2 млрд долларни ташкил этган.

Ўзбекистон давлат қарзининг умумий миқдори йилдан йилга ошаётган бўлса-да, унинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 2020 йилдан кейинги даврда камайган.

Жаҳон банки (ЖБ)ҳам  Ўзбекистон ҳукумати ўзининг қарз олиш чекловларига риоя қилишда давом этиши кутилмоқда. Давлат қарзи ва умумий ташқи қарз 2024 йил охирига келиб ЯИМнинг мос равишда 32 ва 55 фоизигача босқичма-босқич камайиши мумкин деб прогноз қилган.

 

Ёрлиқ