апрел 04, 2023 10:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Франция президенти маслаҳатчисини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Франция президенти маслаҳатчисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Франция президентининг маслаҳатчиси Изабель Дюмонни қабул қилганида, Париж давлати билан ҳар томонлама шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигига урғу берди.

Шавкат Мирзиёев ва Изабель Дюмон  учрашувида фаол сиёсий мулоқотларни давом эттириш, Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Франциянинг етакчи компания ва банклари билан «яшил» энергетика, қазиб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, сув таъминоти тизимини, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишларда биргаликдаги йирик лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. 

Париж шаҳридаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтидаги маданий тадбир ва кўргазмалар муваффақиятли ўтгани юксак баҳоланди. Ўзбекистон мактабларида француз тилини ўрганишни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Ёрлиқ