Индонезияда террорчиликда гумонлан қилинган 4 нафар Ўзбекистн фуқароси қўлга олинди
(last modified Thu, 06 Apr 2023 07:29:58 GMT )
апрел 06, 2023 12:29 Asia/Tashkent
  • Индонезияда террорчиликда гумонлан қилинган 4 нафар Ўзбекистн фуқароси қўлга олинди
    Индонезияда террорчиликда гумонлан қилинган 4 нафар Ўзбекистн фуқароси қўлга олинди

Индонезия полицияси ижтимоий тармоқларда террор ташвиқотини тарқатганликда айбланган тўрт нафар ўзбекисонликларни қўлга олди.

Индонезия полицияси бригадаси матбуот котиби  Аҳмад Рамазон сўзлаган нутқида, 4 нафар Ўзбекистон фуқароси “Катиба Тавҳид вал Жиҳод” халқаро террор ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Ўзбекистонликларнинг икки нафари 2023 йилнинг 6 февралида Индонезияга жўнаб кетган, қолганлари эса уч ҳафтадан сўнг 27 февраль куни мамлакатга етиб борган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, гумонланувчилар Б.А.(32 ёш), О.М.М. (28 ёш) ва М.Р. (26 ёш) Яқин Шарқ минтақасида, хусусан, Сурияда фаол бўлган халқаро террор ташкилотга алоқадорлиги аниқланган. Бошқа бир гумонланувчи Б.К.А. (40 ёш) эса уларга молиявий ёрдам берган ҳамда сохта ҳужжатларни тақдим этиб келган деб маълум қилди.

Қаласпир сайтининг хабар қилишича, “4 нафар гумонланувчи ўзбекистонликнингг уч нафари фаол ва террорчилик ташкилотининг бир қисми, бир нафари молиявий ёрдам кўрсатувчи ҳамда қалбаки ҳужжатлар ишлаб чиқаришда иштирок этган”, дейди генерал Рамазон.

Қўлга олинганлардан бири Б.А. 2021 йилда ташкилот раҳбари бўлган ва Ўзбекистондан Туркияга жўнаб кетган. Шундан сўнг у Суриядаги лагерга жўнатилган. Б.А. Туркияда бўлганида радикал ташвиқотни тарқатиш билан шуғулланган. Хабар қилинишича, у террор актларини амалга ошириш учун “Катиба Тавҳид вал Жиҳод” гуруҳи аъзоларини қабул қилиш ва етказиб бериш билан шуғулланган.

“Ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги унга нисбатан радикал мафкура тарғиботи бўйича жиноий иш қўзғатган”, деган Аҳмад Рамазон.

“Катиба Тавҳид вал Жиҳод” тарафдори О.М.М. Суриядаги гуруҳ раҳбариятининг буйруғи билан 2020 йилда Сурияга кетгани маълум қилинган. Айтилишича, у лагерда қўпорувчилик бўйича машғулотларни тамомлаган ва гуруҳ фаолиятида иштирок этган. М.Р. ҳам 2020 йилда “Катиба Тавҳид вал Жиҳод” раҳбари сифатида Сурияга жўнатилган. У 2022 йилда Иордания пойтахтида терроризм бўйича ўқув машғулотларини тамомлаган.

“Densus 88” тўрт нафар гумонланувчига тегишли бўлган маҳаллий ва халқаро паспортлар, пул ўтказмаси маълумотлари, авиачиптага буюртма, бир нечта уяли телефонлар ва ташвиқот материалларининг “скриншотлари” кўринишидаги далилларни олган. “Densus 88” катта комиссари Асвин Сирегар ўзбекистонликлар ҳали ҳибсга олинмаганини айтган.

“Айни пайтда улар ҳибсга олингани йўқ. Биз ҳозирча алоқадор томонлар билан ўз ҳаракатларимизни мувофиқлаштирмоқдамиз”, дея қўшимча қилди Асвин Сирегар.