Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i82368-Шавкат_Мирзиёев_ва_Владимир_Путин_телефон_орқали_мулоқот_қилди
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 11, 2023 17:44 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Россия президентларининг телефогн мулоқотида товар айирбошлаш суръатларини таъминлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ишбилармонлари ва ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни илгари суришда апрель ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алмашинув дастури дорасидаги ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқишди.