Москвада Ўзбекистон энергетика вазири ва Россия ҳукумати раҳбари ўринбосарининг мулоқоти бўлиб ўтди
Москвада Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия ҳукумати қаҳбари ўринбосари Александр Новак учрашувида, газ, нефт, электроэнергетика соҳалари, жумладан, қайта тикланадиган энергия ва гидроэнергетика лойиҳалари, шунингдек, атом қурилиши соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинди.
Россия ҳукумати қаҳбари ўринбосари Александр Новак бу учрашувда: Биз Россия—Ўзбекистон муносабатларининг қардошлик хусусиятини юксак қадрлаймиз. Давом этаётган геосиёсий кескинликка қарамай, Россия ва Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқалари фаол ривожланмоқда. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда», — деб айтди.
Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари, шунингдек, «Росатом»нинг янги ядровий иншоотларни қуришдаги иштироки муҳокама қилинган.
Шунингдек, Александр Новак Жўрабек Мирзамаҳмудовни учта муҳим халқаро саноат тадбирида: 3–4 май кунлари Минералние Води шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи Кавказ инвестиция кўргазмасида, шунингдек, 14–17 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида ҳамда 11–13 октябр кунлари Москвада бўлиб ўтадиган Россия энергетика ҳафталигида иштирок этишга даъват қилди.