май 06, 2023 11:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Франция ташқи савдо вазирини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Франция ташқи савдо вазирини қабул қилди

Кеча Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик масалалари ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливье Бешт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Оливье Бешт  учрашуви давомида Ўзбекистонда Франциянинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суриш ва жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда “Медеф” ҳаракати ишбилармонлар миссияси жорий йил апрель ойида мамлакатга амалга оширган ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этган. Шунингдек, у Ўзбекистон-Франция савдо палатасини таъсис этиш ва ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш борасидаги режаларни қўллаб-қувватлаган.

Шунингдек учрашув давомида “яшил” иқтисодиёт, қазиб чиқариш тармоғи, туризм инфратузилмаси ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, бошқа устувор йўналишларда амалга оширилаётган стратегик лойиҳалар изчил бораётгани қайд этилган.

Франция компанияларида шаҳарсозлик, транспорт, тўқимачилик саноати, янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши ортиб бормоқда.

 

Ёрлиқ