май 08, 2023 08:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари иштирокида Тошкентда Қатар Давлатининг элчихонаси очилди
    Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари иштирокида Тошкентда Қатар Давлатининг элчихонаси очилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Ўзбекистонга ташриф билан келган Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий билан учрашув ўтказганидан кейин Тошкентда Қатар давлатининг элчихонаси очилди.

Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари элчихона очилишидан ўтказган мулоқотида, жадал ривожланаётган Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг долзарб масалалари, қўшма дастурларни амалга ошириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш истиқболлари, савдо ва инвестициявий алоқалар, маданий-гуманитар ҳамда сайёҳлик алмашинувларини муҳокама қилдилар. Халқаро ва минтақавий кун тартиби, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашишди.

Икки давлат ҳукуматлари, дипломатик корпус вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Қатар Давлатининг Тошкентдаги элчихонасининг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томони Қатарни араб дунёсидаги муҳим, ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билишини таъкидлади. Қатар дипломатик ваколатхонасининг очилиши икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиши, уларнинг амалий мазмун билан бойишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Ёрлиқ