май 08, 2023 19:35 Asia/Tashkent
  • Президент Мирзиёев Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди
    Президент Мирзиёев Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

8 май куни тушдан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Ғалаба боғида Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари вакиллари жам бўлди. Улар ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

Бугун оқшомда эса Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларга иштирок этади.

Ёрлиқ