Бакуда Танзила Нарбаева Озарбойжон Республикаси президенти билан учрашиб мулоқот қилди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева билан учрашди.
Ўзбекистон мажлиси сенати раиси ва Озарбойжон Республикаси президенти учрашувида Илҳом Алиев Ўзбекистон раҳбари билан дўстона муносабатлар икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлаб, бу борада ўзаро ташрифлар муҳимлигини таъкидлади.
У яқинда Физули шаҳрига боргани ва у ерда мактаб қурилиши жараёни билан танишганига тўхталиб, бу таълим муассасаси Ўзбекистон президентининг ўзбек халқи номидан совғаси ҳисобланади.
Танзила Нарбаева Ўзбекистон президенти Озарбайжон билан стратегик ҳамкорликка асосланган дўстлик алоқаларини юксак қадрлашини таъкидлади.
У икки давлат раҳбарлари раҳбарлигида Озарбайжон республикаси ва Ўзбекистон барча соҳаларда муваффақиятларга эришганини қайд этди.
Нрабаева ва Алиев маданий-гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Хусусан, Нарбаева Озарбайжон президенти томонидан Ўзбекистон маданият арбоблари, Ўзбекистон президенти томонидан эса Озарбайжон маданият арбоблари мукофотланганини тилга олди.
Шунингдек машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, энергетика, инвестиция ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳалар мавжудлиги, қўшма фонд хусусида сўз юритилди.