май 19, 2023 14:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Хитой вакиллари ўртасида 41 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
    Ўзбекистон ва Хитой вакиллари ўртасида 41 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой раҳбари 2023−2027 йилларга мўлжалланган икки давлат ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди. Улар иштирокида давлат органлари ва компаниялар ўртасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнотни имзоладилар ва 2023−2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан ХХР ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилдилар.

Етакчилар ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим; ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасини ташкил этиш баённома;ўрта таълим мактаблари салоҳиятини ривожлантириш бўйича битим;Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган музлатилган парранда гўштининг инспекция, карантин ва ветеринария-санитария талаблари тўғрисидаги баённома;Ўзбекистондан Хитойга узум экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисидаги баённома;ваколатли иқтисодий операторлар дастурларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув;устувор инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича англашув меморандуми;оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;2023−2024 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик дастури;Тошкент шаҳри ва Сичуань музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;

Ташриф тадбирлари доирасида тармоқ меморандумлари ҳам имзоланди:

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган жами 41 та ҳужжат имзоланди.

Ёрлиқ