Пекинда Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон икки томонлама ҳамкрликлари юзасидан фикр алмашдилар
Шавкат Мирзиёев 18 май куни Сиань шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон учрашувида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти сайтига кўра, етакчилар иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12 май куни Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги йиғилишининг самарали якунларини юксак баҳоладилар.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини, шу жумладан энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт-коммуникация ва бошқа тармоқларда илгари суриш бўйича қабул қилинган қарорларни амалда бажариш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.